"Қўлингдан келганини қил дедим". Яккабоғ ҳокими Қашқадарёнинг собиқ ҳокимини ёмонлади
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаевга тегишли экани айтилаётган аудио ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Аудиода ҳокимни собиқ вилоят ҳокими Зафар Рўзиевга жиддий айбловлар қўйганини эшитиш мумкин.
"Сиз мана ҳозир Зафар Рўзиев ҳақида гапирдингиз. Буни ҳаммаси тўғри. Бир хил вақти шу одамдан жуда ҳафа бўлиб кетаман. На "столба" бор, на йўл бор. Ўша вақтда қўлида чексиз имконият бўлган. Қилса бўлар эди, лекин қилмаган. Одамлар содда бўлган. Мазза қилиб фойдаланган. Бутун қариндош уруғи яқин-яқингача менга топшириқ бериб, палончани алмаштир, буни алмаштир деган. Қўлингдан келганини қил дедим. Бировни йўлига бировни буйруғига юрадиган одам эмасман деганман. Ўзимни бошим бор, ўзимни фикрим бор. Яккабоғда битта нарса керак, Яккабоғга адолат керак", - дея айтмоқда Лутфиддин Абдуллаев.
Ўхшаш янгиликлар:
Муборак тумани ҳокими ўринбосарлари билан биргаликда блогер устидан шикоят қилди
Ҳокимнинг матбуот котиби шикоятни қайтариб олмоқчи, ҳоким эса бошқа фикрда.
Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Тошкентда сувоқчилик қилди
Зойир Мирзаев кўп амалдорларни доғда қолдиради.