Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ғузорда 50 ёшли ишчи иш вақтида ток уриши оқибатида вафот этди

Ғузорда 50 ёшли ишчи иш вақтида ток уриши оқибатида вафот этди

06 окт 2022
3 091
МАҲАЛЛИЙ

"Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг Ғузор тумани электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди. "Nasafnews" манбасининг хабарига кўра,  воқеа кеча, 5 октябрь куни содир бўлган.

Маълум бўлишича, 1972 йилда туғилган марҳум ходим ҳамкасблари билан "Ғузор-Совбог" фидерининг "Микоп" шахобчасини авариядан кейин кўрикдан ўтказишган. Шу куни соат 14:30 ларда фидерга кучланиш берилган.

Соат 15:30ларда истеъмолчи билан келишган ҳолда бригада ўзбошимчалик билан "Охунбобоев" фидерининг 36-таянчидан истеъмолчи таянчига ўтадиган симларни ечиш вақтида электрчи Ғ.Б кучланиш остида қолган.

Бошқа ходимлар жабрланувчи Ғ.Б.ни таянчдан тушириб, биринчи ёрдам кўрсатишган ва тез ёрдам чақиришган. Аммо ходим воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда мазкур воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 август куни ҳам Ғузор тумани подстанция хизмати ходими С.Б. тушлик пайтида хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этганди. Ҳолат Деҳқонобод тумани Бойқўрқон қишлоғида содир бўлгани, 38 ёшли эркак ток уриш оқибатида ҳалок бўлгани айтилганди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: