Қашқадарёда 2 йигит қалбаки долларга "Cobalt" сотиб олди
Маълум қилинишича, 7 октябрь куни Шаҳрисабз тумани «Шаматон» маҳалласида яшовчи 25 ёшли А.Жумаев ҳамда 23 ёшли Р.Муродов фуқаро М.Назарованинг "Cobalt"ини 13,4 минг долларга сотиб олишга келишган.
Улар ўзларида аввалдан сақлаб келган қалбаки бир хил серия ва рақамларга эга бўлган 134 дона 100 долларлик купюрада жами 13,4 минг долларни фуқаро М.Назаровага транспорт воситаси пули сифатида берган.
10 октябрь куни Бош прокуратура департаментининг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан А.Жумаев ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми «б,в» бандлари ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Ғузорда фирибгарликда гумонланган 34 ёшли аёл устидан жиноят иши қўзғатилди
У бошқа аёлларни алдаб, берган ваъдасини бажармаган
Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходими 6 минг доллар пора билан ушланди
У тезкор тадбирда воқеа жойидан қочган.