» » Китоб туманидаги ЙПХ масканида Тошкентга олиб кетилаётган яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Китоб туманидаги ЙПХ масканида Тошкентга олиб кетилаётган яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

15 окт 2022
434
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ИИБ карантин тадбирларни таъминлаш бўлинмаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан Китоб туманида жойлашган "Мингчинор" ЙПХ масканида назорат рейд тадбирлари олиб борилди.

Тадбирлар давомида "Қашқадарё-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ж.К. бошқарувидаги "Нексия-2" русумли автотранспорт воситасида ветеринария-санитария талабларига зид равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган жами 110 кг оғирликдаги сифатсиз гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда ёқиш йўли орқали йўқ қилинди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: