Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё ҳокимлигида ишдан кетган ўринбосарлар ўрнига янгилари келди

Қашқадарё ҳокимлигида ишдан кетган ўринбосарлар ўрнига янгилари келди

17 окт 2022
2 513
МАҲАЛЛИЙ

Хабарингиз бор,Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосарлари Рустам Йўлдошев ва Акбар Эшонқулов ишдан бўшатилди.

Ҳокимлик уларнинг нима сабабдан ишдан бўшатилганини очиқламай, бошқа ишга ўтаётганини рўкач қилиб кўрсатди. Ваҳолангки, бу икки ўринбосарларнинг тизимида муаммолар талайгина. Уларнинг фаолиятида камчиликлар яққол кўзга кўриниб турибди. Балки ишдан кетган ўринбосарлар "аравани торта олмагани" учун ўрнини бўшатиб қўйгандир...

Шундай қилиб, Рустам Йўлдошев ўрнига Қобилов Анвар Эшпўлотович - вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига 
тайинланди.
У тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази вилоят филиали мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Азизов Муродулло Ғаниевич - вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти тижорат департаменти бошлиғи ўринбосари - маркетинг бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: