Холбоев "city"га борди
Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев "Qarshi city"да бўлиб, кўп қаватли уй-жойларга кириш йўллари қуриш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари лойиҳасини кўздан кечирди.
Кўп қаватли уйларга кириш йўлига қум-шағал аралашмаси (ГПС) ётқизиш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ишлари билан танишиб, масъулларга тегишли топшириқлар берди, дейилади ҳокимлик ахборот хизмати тарқатган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ телеграм каналимиз орқали "Qarshi city" атрофи «Лойсити»га айланмоқда номли видеолар эълон қилинганди. Видеода Қашқадарёдаги энг баланд уйлар атрофи лойга тўлгани, «дом»ларга киришда йўл қурилмагани ҳақида шикоят қилинган.
Ўхшаш янгиликлар:
"Qarshi city" атрофини ободонлаштиришда талон-торожлик бўлганми?
Департамент муҳим маълумотни эълон қилди.
Қаршидаги истироҳат боғда жойлашган кўл сотилган
Тадбиркорга тегишли бўлган жойни ҳокимлик Ободонлаштириш ишчиларига тозалатмоқда.
Шаҳрисабзда "Openbudjet" лойиҳаси доирасида асфальт қилиниши керак бўлган йўлда ишлар чала ташлаб кетилди
Ҳокимлик бу кўча асфальтлаштирилгани ҳақида ёлғон маълумот тарқатган