Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қаршидаги истироҳат боғда жойлашган кўл сотилган

Қаршидаги истироҳат боғда жойлашган кўл сотилган

04 май 2022
1 134
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Кеча телеграм каналимизда эълон қилинган фототанқидда Қарши шаҳридаги "Алишер Навоий" истироҳат боғида аввалари тўлиб турган кўл ўрнини бугунги кунда ёввойи ўт-ўланлар эгаллаб олгани, кўл қуриб, атрофи хароб аҳволда ётгани айтилганди. Ушбу ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, истироҳат боғидаги мазкур жой "Шўртангазкимё" мажмуасига тегишли бўлиб, 2020 йилда "Шукуров Хуршид" хусусий корхонасига сотилган. Ҳозирда тадбиркорга тегишли бўлган ушбу ҳудудда ободончилик ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани аниқланди.

Айни пайтда истироҳат боғида ҳашар йўли билан катта ҳажмдаги тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: