Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » "Қашқадарё вилояти халқ таълими тизими учун салбий кўрсаткич эмас"

"Қашқадарё вилояти халқ таълими тизими учун салбий кўрсаткич эмас"

28 окт 2022
1 221
МАҲАЛЛИЙ

Аввалроқ ахборот сайтимиз орқали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси умумтаълим мактаблари рейтингини эълон қилгани, вилоятлар кесимида Қашқадарё вилояти 20,62 фоиз билан 13-ўринга тушиб кетгани ҳақида хабар қилган эдик. Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бу натижани ижобий деб баҳоламоқда.

"Миллий рейтинг натижаси Қашқадарё вилояти халқ таълими тизими учун салбий кўрсаткич эмас, ваҳоланки бир поғона ижобий ўсиш ҳисобланишини маълум қиламиз", - дея муносабат ёзиб чиқди бошқарма ахборот хизмати.

Қайд этилишича, рейтинг 8 та кўрсаткич асосида тузилади. Кўрсаткичлардан бири бу маҳаллий бюджетдан мактаб таълимини ривожлантириш учун ажратилган маблағлар ҳисобланади. Бошқарма ўз муносабатида 2021 йилда маҳаллий бюджетдан мактаб таълимини ривожлантириш учун Нишон тумани ва Қарши шаҳри ҳокимликлари умуман маблағ ажратмаганини ҳам маълум қилган.

Шунингдек, бундан аввалги йилда тузилган мактаблар  рейтингида Қашқадарё вилояти энг охирги, 14-ўринда қайд этилгани муносабатда урғуланган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: