Қарши туманида ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаро С.О. «Сарой» МФЙ ҳудудидан замонавий мактабгача таълим муассасаси биноси қуриш учун отасига ажратилган 50 сотих ер майдонини фуқаро Э.га 220 млн сўмга сотишга келишиб, алдов йўли билан олдиндан 150 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.