Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда ўқитувчи ўз ўқувчисини калтаклагани айтилмоқда

Қашқадарёда ўқитувчи ўз ўқувчисини калтаклагани айтилмоқда

02 ноя 2022
2 900
МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида ўқитувчи ўқувчисини ургани ҳақида хабарлар тарқалган. Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2022-йил 24 октябрь куни Косон туманидаги мактабда фаолият юритувчи ўқитувчи И.М. дарсида мактаб ўқувчиси Қ.Б.ни уриб, енгил тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, фуқаро И.М.га  Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Косон туман судига юборилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: