Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда захирадаги ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Қашқадарёда захирадаги ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

07 ноя 2022
1 359
МАҲАЛЛИЙ
Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. 

Тадбирда фуқаро А.Ж. фуқаро М.А.га танишлари орқали Кўкдала тумани "Аннаруз" МФЙ ҳудудида жойлашган 60 сотих захирадаги ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, эвазига 150 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

А.Ж.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, бошқа бир фуқаро М.Б. фуқаро А.Ж.дан 60 сотих захирадаги ер майдонини М.А.нинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 130 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: