Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Косонда машина олиб қочган маст фуқаро ушланди

Косонда машина олиб қочган маст фуқаро ушланди

08 ноя 2022
912
МАҲАЛЛИЙ
Қарши шаҳарида яшовчи фуқаро П.У. вилоят ИИБга мурожаат қилиб, машинасини олиб қочган шахсни топиб, унга қонуний чора кўришни сўраган. Унинг аризасига кўра, 2022 йил 2 ноябрь куни соат 22:50 ларда фуқаро "Матиз" машинасида кетаётганда номаълум шахс уни тўхтатгани ва Косон тумани Оброн қишлоғигача олиб бориб қўйса, йўл ҳақини уйидан олиб беришини билдирган.

Шунда ҳайдовчи Касби-Қарши йўналиши бўйлаб ҳаракатлантириб, шу куни соат 23:50 ларда йўлда тўхтаган. Иккаласи машинадан тушган вақтда йўловчи машинани миниб номаълум томонга кетиб қолган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят миқёсида "Тўсиб ушлаш" режаси эълон қилинган. Вилоят ИИБ ва Косон туман ИИБ ходимлари томонидан Косон тумани машинани маст ҳолда туманнинг "Аралиқ" МФЙда яшовчи Б.И. бошқариб кетаётганда ушланган.

Ҳолат юзасидан Касби тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Б.И.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: