Нишон туманида отасининг ер майдонини ноқонуний сотиб юбормоқчи бўлган ўғил қўлга тушди
Департаментнинг Нишон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаролар Э.Ш. ва И.Ш. «Юксалиш» МФЙ ҳудудидан отаси И.Б.га деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган 35 сотих ҳамда ушбу жойга туташ 50 сотих захирадаги ер майдонини танишлари ёрдамида фуқаро М.А.га олиб бериш эвазига 125 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.