Муборак тумани Қурилиш бўлими архитектори 1 ярим млн сўм пора билан қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда Муборак тумани Қурилиш бўлими архитектори Н.А. фуқаро Л.Я.га танишлари ёрдамида 2 млн сўм эвазига «Қурувчилар» МФЙдаги захирадаги ер майдонларидан 6 сотихини унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, 1,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.