Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Кўкдалада қарздор фуқаролар МИБ ходимларига куч ишлатишди

Кўкдалада қарздор фуқаролар МИБ ходимларига куч ишлатишди

14 дек 2022
1 021
МАҲАЛЛИЙ

Шу йилнинг 9 декабрь куни МИБнинг Кўкдала тумани бўлими давлат ижрочилари Э.И. ва  У.Й. жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг қарорига асосан қарздор ака-укадан фуқаро А.Қ.нинг фойдасига 9 миллион 610 минг сўмни ундириш учун Кўкдала тумани Олтин бошоқ қишлоғига  борган. Бу ҳақда "Nasafnews"га Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Қарздор Р.Э. ва унинг яқин қариндошлари давлат ижрочилари Э.И. ва У.Й.га қўпол муносабатда бўлиб, баланд овозда уларни ҳақорат қилиб,турли жойларига ўриб, тепиб ижро ҳаракатлари якунлашга фаол қаршилик кўрсатган ва қарздор Р.Э. ўзининг номида бўлган "Нексия" русумли автомашинани бошқариб, ҳодиса жойидан кетиб қолишган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан қарздор фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: