Бош саҳифа » АВТО » Қаршида пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи топилди

Қаршида пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи топилди

07 дек 2022
4 131
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

2022 йил 5 декабрь куни соат 20:00 ларда Қарши шаҳар "Насаф" кўчасида "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Натижада пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида "Cobalt" автомобили ҳамда ҳайдовчиси топилди.

Мазкур ЙТҲ юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: