Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муборакда вояга етмаган қиз тунги вақтда калянхонага жалб қилинди

Муборакда вояга етмаган қиз тунги вақтда калянхонага жалб қилинди

14 дек 2022
3 273
МАҲАЛЛИЙ

Муборак туманида "Хавфсиз ҳудуд" профилактик тадбири давомида инспектор психологлар томонидан туманнинг "Кончилар" МФЙ ҳудудида жойлашган калянхона текширилган.

Текширув пайтида калянхона иш юритувчи Б.Ш. тунги вақтда кўнгилочар жойга вояга етмаган қизни жалб қилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан Б.Ш.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Вояга етмаган қизнинг шахсига аниқлик киритилганда у Нишон туманида яшаши ва ота-онаси назоратидан четдалиги аниқланган. Қиз бошқарманинг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: