Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Миришкорда МЧЖ раҳбари банк ходимлари билан тил бириктириб, кредит маблағларини ўзлаштирди

Миришкорда МЧЖ раҳбари банк ходимлари билан тил бириктириб, кредит маблағларини ўзлаштирди

23 дек 2022
2 333
МАҲАЛЛИЙ

Департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. 

Маълум бўлишича, “A.S.” ва “B.Z.” МЧЖлар раҳбари Ҳ.С. ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб МЧЖга иссиқхона қуриш учун ажратилган 220 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: