Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Шаҳрисабзлик марҳум спортчи хотирасига бағишлаб хотира турнири ўтказилди

Шаҳрисабзлик марҳум спортчи хотирасига бағишлаб хотира турнири ўтказилди

11 май 2022
1 399
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Самбо, дзюдо ва кураш спорт турлари бўйича жаҳон чемпиони бўлган Камолиддин Расулов хотирасига бағишлаб куни кеча Шаҳрисабз шаҳрида катта хотира турнири ташкил этилди. Бу ҳақда «Nasafnews»га марҳум спортчининг яқинлари хабар берди.

Мусобақада Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳамда вилоятимиздаги барча туманларидан жами 98 нафар номдор полвонлар иштирок этишди.

Хотира турнирида иштирок этиб, ғолиб бўлган спортчилар вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси, вилоят кураш федерацияси, Камолиддин Расуловнинг дўстлари, ишхонасидаги ходимлар ҳамда ҳомийлар томонидан 1-2-3-даражали диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 
Маълумот учун, Камолиддин Расулов 1992 йил Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Муминобод қишлоғида туғилган. Унинг биринчи устози Илхом Муродов ҳисобланади.

Жаҳон чемпиони 29 ёшли Камолиддин Расулов 2021 йилнинг 13 сентябрь куни соат 21:30 да Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлар олдида бошқа бир спортчи томонидан пичоқлаб ўлдирилганди.
 Унинг қотилга 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: