Қарши давлат университетида халқаро анжуман ўтказилди
Куни кеча Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультети “Туризм ва маркетинг” кафедраси томонидан “МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.






Анжуманда Марказий Осиё минтақаси давлатларининг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича илмий-методологик, амалий таклиф ва тавсиялар берилди. Мазкур анжуман Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётида, жумладан Ўзбекистон Республикасида ҳам туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш, туризм индустриясини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари, яшаш даражаси ва сифатини ошириш ҳамда минтақанинг инвестициявий жозибадорлиги ва нуфузини яхшилашга хизмат қилади.
Ўхшаш янгиликлар:

Президент вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига синов муддати берди
Улар ичида Қашқадарё ҳокими ўринбосари ҳам бор.

«Чаман» туризм комплекси қурилишига ҳеч ким қизиқиш билдирмади
Зойир Мирзаевнинг 2 йил олдин берган ваъдаси бажарилмади ёхуд «Чаман» туризм комплекси қурилишига ҳеч ким қизиқиш билдирмади

Яккабоғ тумани ҳокимлиги "Nasafnews"дан узр сўради
Шунингдек, ҳокимлик ҳавза ишламаслиги сабабини ҳам маълум қилган.

Қаршида "Насаф" ва "Пахтакор" куч синашди
"Насаф" зўрми ёки "Пахтакор"? Нега ҳакам «Аждарлар» голини инобатга олмади?