Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Чироқчилик ёш деҳқоннинг етиштирган тарвузлари пишди (Фото)

Чироқчилик ёш деҳқоннинг етиштирган тарвузлари пишди (Фото)

18 апр 2022
1 185
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Чироқчи тумани «Ўтамайли» МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 29 ёшли Солиҳбек Ражабов етиштирган тарвузлар Республикада биринчи бўлиб пишди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
15 сотихли томорқада иссиқхона ташкил этган Солиҳбек эртапишар тарвузлардан 40 миллион сўмдан ортиқ даромад олишни мақсад қилган.
 
"Февраль ойида эккан тарвузларимиз 2 ойдан бироз вақт ўтиб пишди, - дейди Солиҳбек. - Шу вақт оралиғида анча меҳнат қилдик". 


Ўз навбатида Чироқчи тумани «Ўтамайли» МФЙ ёшлар етакчиси Миркамол Эргашев ёш деҳқоннинг бу меҳнатини қўллаб-қувватлашни эътиборга олган.


"Фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган Солиҳбекка ҳоким ёрдамчиси билан бирга имтиёзли кредит олиб беришга астойдил кўмаклашамиз", - дейди маҳалла ёшлар етакчиси.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: