Бош саҳифа » СПОРТ » "Сурхон" футбол клуби тадбиркорга сотилмоқда

"Сурхон" футбол клуби тадбиркорга сотилмоқда

09 янв 2023
2 140
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ


Ҳукуматнинг тегишли қарори билан "Сурхон профессионал футбол клуби" МЧЖ устав фондидаги давлат улуши "ФС Сурҳан" МЧЖга номинал (баланс) қийматда тўғридан-тўғри сотилмоқда.

Мазкур ҳужжат билан Сурхондарё вилояти ҳокимлигига "Сурхон" футбол клубининг мавжуд кредитор қарздорлигини тезкор аниқлаш ва жорий йил 10 январга қадар бартараф этиш чораларини кўриш вазифаси топширилган.

Шунингдек, Давактив агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда профессионлҳал футбол клублари устав фондидаги давлат улушларини салоҳиятли хусусий инвесторларга сотиш бўйича таклифларни давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказувчи давлат комиссиясига киритиб боради.

Очиқ маълумотлар порталига кўра, 'FC Surhan' МЧЖ устав капиталидаги маблағ (1 млрд сўм)ларнинг мутлақ эгаси Фозилов Бахтиёр Султоновичдир.


Бахтиёр Шуҳратович Фозилов 1975 йилда Самарқандда туғилган ўзбек бизнесмени. Eriell Group, Enter Engineering ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядори. Айни пайтда Eriell Group бошқаруви раиси, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти Васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистон хоккей федерацияси президенти.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: