Бош саҳифа » СПОРТ » "Насаф" бу сафар "Сурхон" билан куч синашади

"Насаф" бу сафар "Сурхон" билан куч синашади

03 июл 2022
1 014
СПОРТ

"Аждарлар" Суперлиганинг қолдирилган  5-турида Термизнинг "Сурхон" жамоаси билан беллашади. Учрашув эртага, 4 июль куни Қарши "Марказий" ўйингоҳида 20:00 да старт олади.

Ушбу жамоалар воҳа дербисида шу вақтгача  22 бор куч синашишган. Шулардан 17 та беллашувда "Насаф" ғалаба қозонган. 4 учрашувда дуранг қайд этилган.

Жамоалар сўнгги бор 2021 йилнинг 11 ноябрь куни Термизда беллашишган. Унда  жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилган.

Эътиборингизга жамоаларнинг сўнгги беш учрашуви натижаларини ҳавола қиламиз:
11.11.2021. Сурхон — Насаф | 2:2
15.04.2021. Насаф — Сурхон | 6:0
21.09.2020. Насаф — Сурхон | 5:0
13.03.2020. Сурхон — Насаф | 1:2
27.07.2019. Сурхон — Насаф | 1:3
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: