"Насаф" майдонда иккита жамоага қарши ўйнашга мажбурми?
Суперлиганинг 21-турида "Насаф" Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилди ва учрашув 1:1 ҳисобида ўз якунига етди. Ўйин ҳақида "Насаф" футбол клуби ахборот хизмати қуйидагича эътирозли муносабат ёзиб чиқди.
"Беллашув бухоролик ҳакамларнинг ғалати қарорлари билан эсда қолди. Учрашувнинг 60-дақиқасида рақиб майдонига кириб борган Ойбек Бозоров қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу вазиятда Танташев ҳеч қандай қоида бузилмаган деб ҳисоблади. VAR ҳакамлари ҳам Бозоров йиқилган вазиятга эътибор беришмади. Аммо 81-дақиқада Жавоҳир Қаҳрамонов билан бўлган вазиятда эса Илгиз Танташев дарвозамиз томон пенальти белгилади. Танташевнинг сўнги қарори «аждарлар»ни қимматли икки очкодан мосуво қилди. "Насаф" майдонда иккита жамоага қарши ўйнашга мажбурми?", - дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар:
4 та гол! «Насаф» Тошкентда «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
"Аждарлар"нинг ғалабали юришлари давом этмоқда.