Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Йил сарҳисоби: 175 минг нафар бола боғчага қамраб олинди

Йил сарҳисоби: 175 минг нафар бола боғчага қамраб олинди

31 дек 2022
2 875
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Янги 2023 йилнинг кириб келишига ҳам саноқли соатлар қолди. Бу якунланаётган йилда амалга оширилган ишлар сарҳисобининг айни фурсати, десак муболаға бўлмайди.
Барча соҳалар каби вилоятимизда мактабгача таълимда ҳам кўплаб ижобий натижаларга эришилди.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 451 та давлат, 6 та ташкилот ҳузуридаги, 15 та хусусий, 138 та давлат-хусусий шериклиги асосида (ДХШ), 2262 та оилавий нодавлат, жами 2871 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилган.

Вилоятда 3-7 ёшдаги болалар сони 301310 нафарни ташкил қилиб, уларнинг 175003 нафари (58,1%) мактабгача таълим билан қамраб олинган. Шундан, 96800 нафари давлат (32,1%), 983 нафари ташкилот ҳузуридаги (0,3%), 1369 нафари хусусий (0,5%), 14194 нафари ДХШ (5%) асосидаги ва 61657 нафари оилавий нодавлат (20,4%) МТТларда тарбияланмоқда.

Якунланаётган йилда амалга оширилган ишларга тўхталадиган бўлсак, 2022 йилда янгидан 47 та давлат (+ 6 330 ўрин), 23 та ДХШ (+ 2 685 ўрин) ва 236 та оилавий (+ 6285 ўрин), 6 ёшли болалар учун 208 та мажбурий бир йиллик бепул тайёрлов гуруҳлари (+ 6240 ўрин) ташкил қилиниб, қўшимча 29 960 нафар болалар қамраб олинди.


Ўз навбатида 2023 йилда ҳам амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди. 2023 йил якунига қадар вилоятда 3-7 ёшдаги болаларнинг мактабгача таълимга қамров даражасини 65,5 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.


Жумладан, 2023 йил якунига қадар янгидан 22 та давлат, 20 та ДХШ, 380 та оилавий,  давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўш турган 65 та гуруҳларни жиҳозлаш ва таъмирлаш ва 143 та 6 ёшли мажбурий гуруҳлар яратилиши ҳисобига қўшимча 22 345 нафар болалар мактабгача таълимга қамраб олинади. Бунинг натижасида 1589 та янги иш ўрин яратилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: