Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » "Айрим оилавий боғчаларда бирорта ҳам бола йўқ". Қашқадарё МТБ бошлиғи битимлар кечикаётгани сабабини айтди

"Айрим оилавий боғчаларда бирорта ҳам бола йўқ". Қашқадарё МТБ бошлиғи битимлар кечикаётгани сабабини айтди

05 авг 2022
1 568
МАҲАЛЛИЙ

Куни кеча "Nasafnews" ахборот порталининг Youtube'даги каналида Чироқчи туманида қурилган замонавий боғчага мактабгача таълим вазирлиги ва бошқарма томонидан битим берилмаётгани ҳақида махсус репортаж эълон қилинганди. Репортажда кўтарилган муаммо юзасидан "Nasafnews"  мухбири бугун ўтказилган матбуот анжуманида Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Султонмурод Донаевга яна бир бор юзланди.
Донаевнинг қўшимча қилишича, Қашқадарё вилоятида жами 2787 та мактабгача таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда. Шундан 418 таси давлат,  7 таси ташкилот ҳузуридаги, 12 та хусусий, 121 та давлат-хусусий шерикчилик асосида, 2229 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этади. Вилоятда 3-7 ёшдаги болалар сони 296 минг 449 нафарни ташкил этиб,  уларнинг 158 минг 403 нафари мактабгача таълимга қамраб олинган.

"Битимлар масаласида тадбиркорлар томонидан эътирозлар бўляпти. Республика бўйича энг кўп оилавий боғчалар бизда фаолият кўрсатмоқда. Ва битимлар масаласида ҳозирда жараёнлар давом этяпти. Чироқчи туманидаги боғча масаласига ҳам шахсан ўзим шуғулланяпман. Тез орада муаммоси ҳал бўлади. Аммо бир ҳолатни ҳам айтиб ўтишни жоиз деб билдим. Айрим ҳудудларда оилавий боғчаларда бирорта ҳам бола йўқ. Шундай бўлсада, ишламоқда. Бундай ҳолатлар бўлгандан кейин битим беришдан аввал муассаса чуқурроқ ўрганилади. Бу эса маълум вақтни талаб этади", - дейди бошқарма бошлиғи.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: