» » "Бир ташкилотда ишлаб туриб, бир-бири билан гаплашмайди". Қашқадарё МТБнинг янги бошлиғи тизимдаги гуруҳбозлик ҳақида

"Бир ташкилотда ишлаб туриб, бир-бири билан гаплашмайди". Қашқадарё МТБнинг янги бошлиғи тизимдаги гуруҳбозлик ҳақида

05 авг 2022
1 512
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Султонмурод Донаев иштирокида бугун журналист ва блогерлар учун пресс-тур ва матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирлар Ғузор туманида фаолият кўрсатаётган боғчалар ҳудудида ўтказилди.

Бошқарма бошлиғи бўлиб иш бошлаганига эндигина 3 ой бўлган Султонмурод Донаевнинг айтишича, соҳага номуносиб 18 нафар ходимга ишдан озод этиш ва «ҳайфсан» жазолари берилди.

"Бир ташкилотда ишлаб туриб, бир-бири билан гаплашмайди. Бир жойда туриб, бир-бири билан мулоқот қилмаслик эртага яхши оқибатга олиб келмайди. Раҳбар ва ходимни аразлашиб юриши ўзи ақлга сиғмайди", - дейди Султонмурод Донаев.

Бошқарма бошлиғининг қўшимча қилишича, тизимда коррупцион ҳолатлар ҳам учраб турибди.

"Яширишни ҳожати йўқ. Қарши туманидаги 26-мактабгача таълим ташкилоти мудираси билан  коррупцион ҳолат кузатилди. Шундан сўнг, мудира лавозимидан озод этилди. Коррупцияни олдини олиш бўйича барча ходимларга жиддий огоҳлантиришлар бердик", - дейди Донаев.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: