Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Президентни танқид қилган 94 киши фуқароликдан маҳрум этилди
Президентни танқид қилган 94 киши фуқароликдан маҳрум этилди
17 фев 2023
4 576
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Xabar.uz маълум қилишича, Никарагуа суди мамлакат президенти Даниэл Ортега сиёсатини танқид қилган 94 кишини фуқароликдан маҳрум этган. Ҳукмни ўқиган судя уларни ватан хоинлари деб атади.
Фуқароликдан маҳрум бўлганлар орасида ёзувчи ва инқилобчи Серхио Рамирес, шоира ва ёзувчи Жоконда Белли, католик епископи Силвио Баез кабилар бор. Фуқароликдан маҳрум этилганларнинг мол-мулки мусодара қилинади.
Феврал ойида Никарагуа парламенти конституциянинг 21-моддасига «ватан хоинлари»ни фуқароликдан маҳрум этиш ҳуқуқини берувчи ўзгартиш киритганди. Ўзгартиш ҳали кучга киргани йўқ, Ортега маъмурияти эса ўзгача фикрловчиларни фуқароликдан маҳрум этишни бошлаб юборди. Никарагуада адолат ва ҳақиқат, куч ва суд — президент Ортега тарафида.
Маълумотларга кўра, Никарагуа Ғарбий яримшардаги энг қашшоқ мамлакатлардан бири. Хосе Даниэл Ортега Сааведра (1945 й.т., 78 ёш) — жами ҳисоблаганда Никаргуа президентлигида ўтирганига 21 йил тўлди: 1985–1990 йиллар; 2007 йил январидан ҳозиргача.