Президентни ўлдиришни режалаштирган тўда 3 йилга қамалди
Францияда президент Эммануэль Макронга қарши суиқасд уюштиришда айбланган "Les Barjols" гуруҳи устидан суд жараёни якунланди. Суд жиноий тўда аъзоларига 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади.
Гуруҳнинг 13 аъзосига нисбатан суд жорий йил 17 январь куни бошланган эди. Прокуратура жиноий тўда жамият учун реал хавф туғдиради, деб хулоса берган. Тергов идорасига кўра, «Баржолликлар» гуруҳи (Францияда Баржоль номли коммуна бор) 2018 йили Сулҳ куни тантаналарида президент Э.Макронни пичоқлаб ўлдириш ва давлат тўнтариши уюштиришни режалаштирган.
Адвокатлар судланувчиларнинг аниқ режасини бўлмаганини айтган. Шунга кўра суд 10 йиллик қамоқ кўзда тутилган модда бўйича нисбатан енгилроқ жазо тайинлаган. 66 ёшли Жан-Пьер Буйе 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган (бир йили шартли жазо саналади). Гуруҳнинг қолган аъзоларига 3 йил ва 6 ойдан қамоқ ҳамда шартли жазо тайинланган. 9 нафар айбланувчи оқланган.
«Баржолликлар» гуруҳи бир неча йил аввал мамлакат шимоли-шарқидаги Мозель департаментида қўлга олинган эди. Тинтув пайти Жан-Пьер Буйенинг машинасидан ҳарбий пичоқ ва зирҳли нимча, уйидан эса қурол топилган. Судланувчилар онлайн-чатдаги мулоқотлар давомида Париждаги Елисей саройини қамал қилиш ҳақидаги суҳбатлашган. Шунингдек, ўта ўнг йўналишдаги тўда аъзолари масжид ва муҳожирларга ҳужумни ҳам муҳокама қилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Нишонда кредитга олинган махсус техникалар ва ускуналарни сотиб юборган раҳбар 6 йилга қамалди
Унга 6 йил қамоқ ва 18 509 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Косонда 500 млн сўм сохта пулларни 125 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Сохта пулларни манзил калониясидаги маҳкум вояга етмаган фарзанди орқали етказиб берган.