Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Яккабоғда хотинининг кўзларини ўйиб, юрагига пичоқ санчиб ўлдирган эр 13 йилга қамалди

Яккабоғда хотинининг кўзларини ўйиб, юрагига пичоқ санчиб ўлдирган эр 13 йилга қамалди

29 апр 2022
4 148
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида кўзлари ўйилиб, юрагига пичоқ санчиб, ўлдирилган аёлнинг қотилига ҳукм ўқилди, деб хабар беради "Дарё".

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани «Уйғур» маҳалласида 2021 йилнинг 21 октябрь куни фуқаро У.Э. маст ҳолда уйига қайтиб, турмуш ўртоғи Гуласал Ҳасанова билан жанжаллашиб қолгани ва уни бир неча бор уриб ўлдириб қўйгани хабар берилганди. Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман суди мазкур қотиллик воқеасини кўриб чиқди.

Судда таъкидланишича, гумондор ўша куни синфдошиникидан маст ҳолда қайтиб, хотинидан сув сўраган. Бунга жавобан эрига совуқ муносабатда бўлган хотин эридан калтак ейди. Маст эрнинг хотинини уриши ва калтаклаши 32 ёшли аёлнинг ўлими билан якунланади.

«Мен хотиним ўлиб қолади, деб ўйламагандим. Уни ўлдириш ниятим ҳам бўлмаган. Қилмишим учун барча қариндош-уруғимдан, президентимиздан узр сўрайман. Мен ҳеч қачон хотинимни ўлдираман деб ният қилмагандим. Ёш болаларим борлигини инобатга олинг. Олти ойдан бери ичкарида ўтириб, барча хатоларимни тушуниб етдим», — дейди судланувчи.

Суд айбланувчини Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топиб, уни 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: