Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ғузор ҳокими ва вазир филиални алоҳида мактаб қилишга келишиб олишди

Ғузор ҳокими ва вазир филиални алоҳида мактаб қилишга келишиб олишди

22 фев 2023
2 938
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ғузор туманига ташриф буюрди. Туман ҳокими Бекзод Суюнов мактаб филиалларининг шароити билан таништириб ўтди.

Вазир туманнинг "Яккадарахт" маҳалласида жойлашган 12-сонли мактабнинг филиалида бўлиб, ўқувчи ёшлар билан мулоқот қилди ҳамда мактабнинг фойдаланишга яроқсиз эски биносини кўздан кечирди. 

Мактабгача ва мактаб таълими вазири аҳоли сони кўпайиши инобатга олган ҳолда тумандаги иккита мактаб филиалини алоҳида янги мактаб сифатида фаолият олиб боришига розилик берди. Шунингдек, ушбу мактабларда келгусида қўшимча бино қуриб бериш чораларини кўриш ва информатика хоналарини янги компютерлар билан таъминлаш ҳақида масъулларга топшириқ берди.

Қолаверса, туман ҳокими Б.Суюновнинг туманда таълимни ривожлантириш учун республика миқёсида ҳал этиладиган муаммоларда амалий ёрдам бериш ҳақидаги таклифлари маъқулланиб, уларнинг ечими бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилишига келишиб олинди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: