Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шартли озод қилинган аёл яна жиноят содир этиб, бир неча йилга қамалди
Шартли озод қилинган аёл яна жиноят содир этиб, бир неча йилга қамалди
27 фев 2023
2 471
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида шартли озод қилинган аёл яна жиноят содир этиб, уч йилга қамалди.
Маълумотларга кўра, судланувчи 2022-йилнинг 22-сентабр куни эски танишлари билан учрашиб, ярим тунга қадар кўнгилхушлик қилган. Кейин улар аёлнинг уйига келиб, ичкилик ичиб, базм қилган. Тунги соат 3:00 лар атрофида уларнинг барчаси маст ҳолга келган. Шу пайт бир эркак айбланувчига тегажоғлик қилишга уринган. Аёл бундан жаҳли чиқиб, ошхона пичоғи билан унга ташланган. Шу пайт уларни ажратмоқчи бўлган эркакни пичоқлаб қўйган. Тез фурсатда шифохонага етказилган жабрланувчининг ҳаёти сақлаб қолинган. Аёл судда айбига тўлиқ иқрор бўлган.
Мазкур аёл муқаддам қилган жинояти учун тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ унга енгиллик берилиб, шартли озод қилинган.
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг ҳукмига кўра, 3 йил-у 2 ой озодликдан маҳрум қилинди. Унинг фарзанди борлиги, айбига иқрорлиги инобатга олинган.