Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Нур қайтарувчи устки кийимда бўлиш пиёдалар учун мажбурий эмас", - Адлия вазирлиги сариқ жилетлардан фойдаланиш тартибини тушунтирди

"Нур қайтарувчи устки кийимда бўлиш пиёдалар учун мажбурий эмас", - Адлия вазирлиги сариқ жилетлардан фойдаланиш тартибини тушунтирди

01 мар 2023
998
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Адлия вазирлиги Telegram-каналида маълум қилишича, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар ҳамда йўлни таъмирлашга масъул ходимлар қоронғида нур қайтаргичли камзулда бўлиши кераклиги белгиланган.

Мазкур талаб бошқа шахсларга, шу жумладан пиёдалар учун мажбурий эмас.

Шунингдек, қонунчиликда Ички ишлар вазирлиги томонидан пиёдаларнинг қоронғида ҳаракатланаётганда нур қайтарувчи устки кийимда бўлишини тарғиб қилиш йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишда муҳим вазифалардан бири эканлиги қайд этилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: