Бугун Кўкдала туманинг энг олис ҳудудларидан бири ҳисобланган, Самарқанд вилояти билан чегарадош ҳудудда жойлашган "Эски анҳор" МФЙда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳомийлиги остида қуриб фойдаланишга топширилган 120 ўринли мактабгача таълим муассаси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳамда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновлар иштирок этишди.