МИБ бир кунда 1 млрд 400 млн сўм кредит қарздорлигини ундириб берди
Чироқчи туман иқтисодий судининг 25.04.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “RS” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “BM” фермер хўжалиги ҳисобидан 1 млрд 666 млн сўм муддати ўтган кредит қарздорлигини ундириш белгиланган. Шунингдек, ундирувни Ғузор туманида жойлашган “Логистика маркази”га қаратиш белгиланган.
Ушбу ижро варақа юзасидан Бюронинг Ғузор туман бўлими томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган. Аммо қарздор Бюро ходимларининг огоҳлантиришларига қарамасдан қарздорликни бартараф этмаган.
Шундан сўнг, бўлим давлат ижрочиси ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида хатланган "Логистика маркази''ни электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш юзасидан қарор қабул қилган. Аукцион савдоларига қўйилган мулк учун қарздор бир кунда 1 млрд. 400 млн сўм қарздорлигини тўлаб берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Қашкадарё вилоят бошқармаси хабар бермоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Ғузорлик фермер туман марказидаги банк биноси олдига чорва молларини ҳайдаб борди
Фермер шу орқали ўз норозилигини билдирмоқчи бўлган.