Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ERIELLдан салкам 20 млрд сўм қарздорлик ундирилди

ERIELLдан салкам 20 млрд сўм қарздорлик ундирилди

10 мар 2023
2 615
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан ижро ҳужжати бўйича солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан тезкор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Бу ҳақда МИБ Ғузор туман бўлими давлат ижрочиси Азиз Самиев хабар бермоқда.

Жумладан, Бюронинг Ғузор туман бўлими томонидан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро  Давлат солиқ идорасининг қарорлари асосида берилган жами 23 дона ижро ҳужжатларига асосан қарздор ПУ "ERIELL NEFTEGAZSERVICE"дан солиқ органлари фойдасига 20 млрд, 623,0 млн сўм ундириш ҳақидаги ижро варақалари юзасидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор ПУ "ERIELL NEFTEGAZSERVICE"дан 28.02.2023 йилда 10 млрд, 552.0 млн сўм 01.03.2023 йилда 9 млрд, 208,0 млн сўм жами 19 млрд, 760,0 млн. сўм қарздорлик ундирилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: