Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди. Улар YouTube компанияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди. Улар YouTube компанияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
14 мар 2023
1 868
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашди. Бу ҳақда Алламжонов Telegram-канали орқали хабар бермоқда.
Ёзилишича, учрашувда Google (YouTube) компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва бу орқали ахборот соҳасига оид айрим муаммоларни биргаликда ҳал этиш масалалари муҳокама қилинган.
"Кўплаб блогерларимиздан YouTube монетизациясининг чекланиши юзасидан мурожаатлар келиб тушган эди. Шу боис учрашувда элчи жаноблари билан ушбу компания вакиллари билан учрашув ташкил этиш ва вазиятни ўрганиш бўйича келишиб олдик.", - деб ёзади Комил Алламжонов.