Қашқадарёда оққон билан хасталанган болаларни халқаро стандартлар асосида ташхислаш йўлга қўйилди
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази лаборатория бўлимида вилоятлар орасида биринчилардан бўлиб муқаддам даволаш имконияти бўлмаган, болаларда учрайдиган “Ўткир лейкоз (оққон)” билан хасталанган беморларни замонавий халқаро стандартлар бўйича 24 соат ичида аниқ ташхислаш амалиётга татбиқ этилди.
Шу пайтга қадар оққон миеолограммаси таҳлил учун вилоятимиздан пойтахтга жўнатилган. Айни пайтда қўшни Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидан келтирилган намуналар ҳам Қаршидаги лабораторияда таҳлил қилинмоқда.
Бу ерда аниқлаш қийин бўлган туғма-ирсий (орфан) касалликлар бўйича ҳам цитоморфологик текширув орқали ташхис қўйилмоқда.
Бўлим морфолог врач-лаборанти Зебинисо Холмуродова Германияда малака оширган. Айни пайтда у шу йўналишда илмий фаолият билан ҳам шуғулланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери раҳбари ўзгарди
Шунингдек, вилоятдаги 2 та тиббиёт марказига ҳам янги раҳбарлар тайинланди.