Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ким алдамоқда? Қаршидаги боғчада заҳарланган болалар ҳақида тарқалган хабар юзасидан вазирлик ва бошқарма 2 хил маълумот бермоқда
Ким алдамоқда? Қаршидаги боғчада заҳарланган болалар ҳақида тарқалган хабар юзасидан вазирлик ва бошқарма 2 хил маълумот бермоқда
21 сен 2022
964
МАҲАЛЛИЙ
Аввалроқ тармоқларда Қарши шаҳридаги 32-Давлат мактабгача таълим ташкилотида 50 нафарга яқин бола овқатдан заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Мактабгача таълим вазирлиги бу хабарларни рад этиб, фақатгина 1 нафар бола вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганини маълум қилди.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ҳам ҳолатга муносабат бериб, 32 нафар боланинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилгани, 3 нафар бола шифохонада даволаниб чиққани, ҳозирда уй шароитида тиббий кузатувга олинганини маълум қилди.
Муассаса ва беморлардан лаборатория таҳлиллари учун олинган биологик материаллар, суткалик намуналар ва озиқ-овқат маҳсулотларининг лаборатор таҳлиллари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.
Кўриниб турибдики, ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги фақатгина 1 нафар бола шифохонага тушганини айтмоқда. Аммо Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборотида 3 нафар бола шифохонада даволаниб чиққани ва айни пайтда яна 2 нафар бола шифохонада экани айтилмоқда.