Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида жамоатчилик Кенгаши ташкил этилди. Nasafnews.uz вакили жамоатчилик Кенгаши аъзоси сифатида тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 январ кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сонли Қарорига асосан Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида Жамоатчилик кенгашини тузишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Жамоатчилик асосида доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи таркибида Маънавият ва маърифат маркзи вилоят бўлими, нодавлат ва жамоат ташкилотлари, блогер ҳамда оммавий ахборот воситалари, вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ва фахрийлар ҳамда журналистлардан иборат жамоатчилик кенгаши тузилди.
Тадбирда ички ишлар органлари фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ва тизимли мониторинг олиб бориш, тизим фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида ижтимоий таклифлар бериш, коррупция ҳолатлари бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарларни батафсил ўрганиш ва унинг натижасини кенг жамоатчиликка етказишга оид Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари борасида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берилди.
Ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячисига айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида тузилган Жамоатчилик кенгаши юртимизда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш, жиноятчиликни олдини олиш борасида соҳа ходимлари хизматини халқққа етказишда ҳам яқин кўмакчи бўлиши таъкидланди.
Якунда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгаши раиси ва аъзолари овоз бериш йўли билан тасдиқланди ҳамда уларга аъзолик нишонлари топширилди.
Ўхшаш янгиликлар:
Нишон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи янги лавозимга муносиб кузатилди
Шерзод Ўткирович Шокиров яқинда ташкил этилган Кўкдала тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.