Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда 63 минг 972 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз беришда иштирок этган

Қашқадарёда 63 минг 972 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз беришда иштирок этган

28 апр 2023
2 934
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Ўзбекистон Республикасининг Референдумини ўтказувчи 13-Қашқадарё округи биносида референдумга тайёргарлик бориши ҳақида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар учун брифинг ўтказилди. 

Брифингда маълум қилишларича, Қашқадарё вилоятида ҳам жорий йилнинг 19-26 апрель кунлари муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари ўтказилган. Қашқадарё вилояти бўйича 63 минг 972 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз беришда иштирок этган.

Референдум 2023 йилнинг 30 апрелида соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади. Овоз бериш жараёнлари Қашқадарё вилоятидаги 819 та маҳалла ҳудудида жойлашган 1002 та референдум ўтказиш участкасида бўлиб ўтади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: