Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда ёниб кетган автомашина ичида инсон жасади топилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарёда ёниб кетган автомашина ичида инсон жасади топилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

03 май 2023
3 375
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида канал четидаги йўлнинг олдида “Ваз-2106” русумли автомашина ёниб кетганлигини, автомашина ичидаги ҳайдовчи ўриндиғида инсон жасади борлигини ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси муносабат билдирди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича тегишли экспертизалар тайинланган.

Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: