Бош прокуратура аралашуви билан байроқ рангидаги тасмани тақиб юрган йигитга очилган иш бекор бўлди
Қашқадарё бозорида ИИО ходимлари Ўзбекистон байроғи рангидаги тасма таққан йигитни қўлга олгани ҳақида хабар берган эдик.
ОАВ ҳамда жамоатчилик эътиборидаги воқеага Бош прокуратура ҳам муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 5 май куни Қашқадарёнинг Қамаши туманида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангидаги тасмани тақиб юрган йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Бош прокуратура аралашуви билан йигитга нисбатан қўлланилган ушбу ноқонуний қарор бекор қилиниши таъминлан, дейилади прокуратура хабарида.
Ўхшаш янгиликлар:
Темур Поёнов Қашқадарё вилояти бандлик бошқармаси ва вилоят прокуратурасини "мот қилди"
Поёновга нисбатан тузилган жарима қарори бекор қилинди.