Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ИИБ ўқувчи қизларни калтаклаганларга нисбатан жиноят иши очди
ИИБ ўқувчи қизларни калтаклаганларга нисбатан жиноят иши очди
11 май 2023
4 543
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Қарши шаҳридаги 1-сонли мактабда бир гуруҳ аёллар мактаб ўқувчиларини калтаклаб кетгани ҳақидаги видео мурожаатга нисбатан Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 8 май куни тахминан соат 16:30 ларда Қарши шаҳар 1-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси вояга етмаган қиз А.Ш. ва шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси вояга етмаган қиз Т.Ф.лар ўртасида келишмовчилик содир бўлган.
Оқибатда вояга етмаган А.Ш.нинг онаси Х.Ш., бир нечта танишлари билан мактабга бориб, вояга етмаган Т.Ф.ни ва бошқа вояга етмаган қизларни ҳақорат қилиб, бир нечтасини уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади ИИБ Ахборот хизмати хабарида.