Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 21 ёшли эркак кўп хотинлилик учун озодликдан чекланди
21 ёшли эркак кўп хотинлилик учун озодликдан чекланди
15 май 2023
5 033
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Ижтимоий тармоқларида Қашқадарёда туғилган вояга етмаган қиз билан яшаган кўп хотинли йигитга нисбатан 4 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани ҳақида хабар тарқалди.
"Қарши шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган Т.А исмли йигит 2019 йилнинг декабрь ойида, 18 ёшга тўлишига бир неча ҳафта қолганда, у 15 ёшли қизга бирга яшашни таклиф қилади.
Қиз рози бўлади ва улар бирга яшай бошлайди. Йигит 17, қиз 15 ёшда эди. Бироқ, йигит бунга қаноат қилмасдан 2022 йил август ойида 19 ёшга тўлиб бўлганда, уйига яна 15 ёшли қизни олиб келади", деб хабар берган "Nemolchi.uz" нашри.
Қашқадарё вилоят суди бош консультанти Фарход Тилавов мазкур ҳолат юзасидан Nasafnews.uz'га маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2023 йил 26 апрел кунидаги ҳукмига кўра Т.А Ўз Рес ЖК нинг 126-моддаси ва 128 моддаси 3-қисми "а" банди билан айбли деб топилиб, ЖК 57,59-моддаларига асосан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.