38 ёшли аёлни қамчи билан калтаклаган ака-укалар бир неча йилга озодликдан чекланди
2022 йил июл ойида Яккабоғ туманида ака-ука 38 ёшли аёлни қамчи билан калтаклаб, унинг сочларини кесиб ташлаганди. Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод судида мазкур иш кўриб чиқилган.
Маълум бўлишича, калтакланган аёл бир эркак билан ишқий муносабатда бўлган. Бундан хабар топган эркакнинг акалари ярим тунда улар яшаётган уйга бориб, иккисини зўравонлик билан ўз уйига олиб келган. Кейин уларни боғлаб, аёлни қамчи билан калтаклашган. Бу ҳолатни бошқариб турган ота ўғилларига аёлнинг сочини кесиб ташлашни буюрган. Тонгга яқин аёл дераза орқали уйдан қочиб кетган.
Судда эркаклар қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчидан кечирим сўраган.
Суд ҳукмига кўра, жиноят кодексининг тегишли моддалари билан ота ва кичик ўғилга 3 йил муддатга озодликни чеклаш, яна икки ўғилнинг бирига 2 йил, бошқасига 3 йил қамоқ жазоси тайинлаган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда бегона эркак билан юргани айтилаётган аёл қишлоқдошлари томонидан аёвсиз калтакланди
Қишлоқдошлари унинг қўл-оёғини боғлаб, сочини кесиб ташлаган.