Ижтимоий тармоқларда 1-июньдан бошлаб UzAuto Motors Damas, Labo, Cobalt ва Lasetti автомобилларининг янгиланган версиясини тақдим қилиши, Cobalt ва Lasetti нархлари эса $20-23 минг доллардан бошланиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Компания бу хабарлар Fake эканини айтиб расмий муносабат билдирди.
"UzAuto Motors бу бўйича ҳеч қандай маълумот тақдим қилмаган. Ушбу маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ёлғонлигини таъкидлаб ўтиш керак", дейилади компания хабарида.