Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “Киллер” ёлловчини ушлаш учун мотам маросими саҳналаштирилди

“Киллер” ёлловчини ушлаш учун мотам маросими саҳналаштирилди

18 май 2023
6 354
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Фото: kun.uz

Ушбу воқеа реал ҳаётда юз бериб, орамизда яшаётган жирканч ва разил мақсадли кишининг инсон ҳаётига уюштираётган суиқасди қонунларга амал қилувчи фаол фуқаро ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида олиб борилган машаққатли меҳнатлари натижасида тўҳтатиб қолинган.

Кунлардан бирида Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи Сарвар Олтиев Фарғона туманида яшовчи таниши Сожида Расуловага телеграм мессенжери орқали хабар қолдиради. 

Сожида Расулова бу хабардан дахшатга тушади. Не кўз билан кўрсинки, хабарда бошқа бир шахсни ўлдириш учун “Киллер” топишда кўмаклашиши, бу учун унга яхшигина пул берилиши ёзилган бўлади.

Албатта, Сожида Расулова қонунларга амал қилувчи, гуноҳдан қўрқувси киши сифатида 2022 йил 30 ноябрь куни вилоят ИИБ бошлиғига мурожаат қилиб, Қашқадарё вилояти, Касби туманиида яшовчи таниши судланувчи Сарвар Олтиев Наманган вилояти, Поп туманида жойлашган жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган қўшниси Адҳам Мўминовни ҳаёти ва соғлигига қарши қаратилган жиноятни содир этишга тайёргарлик кўраётганлиги, уни ўлдириш учун ёлланма қотил топиб беришини сўраётганлигини маълум қилади.

Тезкор тадбир

Мазкур мурожаат асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари ИИБ ҳамда ДХХ ходимларидан иборат тезкор гуруҳ томонидан ўтказилган тадбир давомида, Сарвар Олтиев ва Сожида Расуловалар ўртасидаги телеграм мессенжери орқали юборилган овозли ва ёзувли хабарлар ўрганилади ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинади.

Тезкор тадбир давомида пухта режалар тузилиб, тадбирга “соҳта киллер” жалб этилади. Буюрмачи Сарвар Олтиев ёлланма қотил сифатида жалб қилинган шахс билан учрашиш хабар қилинганда, у инкор этиб, Сожида Расуловага Адҳам Мўминовни қасддан ўлдирган қотилга 15 минг АҚШ доллари ҳамда унинг ўзига қотиллик жиноятини ташкиллаштиришда ёрдам берганлиги учун 50 млн сўм миқдорда пул беришини ваъда қилиб, унга буюртма ижро этилгунига кадар унинг Қашқадарё вилояти, Касби туманидаги яшаш хонадонида яшаб туришини таклиф қилади.

“Жаноза” саҳнаси

2022 йил 1 декабрь куни тезкор тадбир иштирокчилари томонидан Наманган вилояти, Поп туманида жойлашган жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Адҳам Мўминовга Сарвар Олтиев томонидан унга нисбатан қотил ёлланганлиги маълум қилиниб, унинг розилиги билан гўёки ”Одил” исмли шахс томонидан у ўлдирилганлиги ҳолати саҳналаштирилиб, ушбу тезкор тадбир процессуал тартибда расмийлаштирилади. Шу куни, тезкор тадбир иштирокчилари томонидан Сожида Расулова орқали саҳналаштирилган фотосуратлар буюртмачи Сарвар Олтиевга кўрсатиш таклиф этилганда, у фотосуратларга ишонмаслигини маълум қилиб, унга қушни бўлиб яшовчи маҳкум Адҳам Мўминовнинг яшаш хонадонида жаноза тадбири эълон қилинган пайтда уни ўлганлигига ишонч ҳосил қилишини ва олдиндан ваъда қилинган пулларни унга беришини маълум қилади.

2022 йил 2 декабрь кунидан З декабрь кунига утар кечаси тезкор тадбир давомида, маҳкум Адҳам Мўминовни гўёки вафот этганлиги ҳақида хабар берилганидан сўнг, ушбу хонадонда йиғи овози ва жанозага тайёргарлик бошланганидан сўнг, бундан хабар топган Сарвар Олтиев Адҳам Мўминовни ўлганлигига ишонч ҳосил қилади ва аризачи Сожида Расуловага ваъда қилинган пулларни беришини маълум қилади. Бироқ, манзил номаълум.

“Якун”

Орадан бироз вақт ўтиб, Сарвар Олтиев ваъда қилинган пулларни қаерда беришини маълум қилади. Манзил Касби тумани, Тошқўрғон қишлоғи бўлади. Келишилган вақтда Сарвар Олтиев аризачи Сожида Расуловага 13 минг АҚШ долларини берган вақтида, тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб, аризачидан 13 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи ашёвий далил тариқасида олинади.

Шундай қилиб, судланувчи Сарвар Олтиев ўзининг бу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 28,25,97-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилиб, Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг 2023 йил 2 май кунидаги ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб судланади.

(Мақолада исм ва фамилиялар ўзгартириб кўрсатилган).

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: