Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Миришкорлик 23 ёшли талаба "Беш ташаббус" кўрик-танлови ўтказаман деб, бировнинг картасидан пулларини ўзлаштириб олди

Миришкорлик 23 ёшли талаба "Беш ташаббус" кўрик-танлови ўтказаман деб, бировнинг картасидан пулларини ўзлаштириб олди

03 янв 2023
2 403
МАҲАЛЛИЙ

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи 1987 йилда туғилган  И.М., ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида номаълум шахс "Беш ташаббус" кўрик-танлови ўтказилаётганлиги ва у ушбу танлов ҳакамлар хайяти раҳбари эканлигини маълум қилиб, 3 млн сўм эвазига танловда қатнашиб қимматбаҳо совға ютиб олиши мумкинлигига ишонтириб, пулларни банк картаси орқали ўтказиб берганидан сўнг номаълум тарзда йўқолиб қолганлигини билдириб, ушбу шахсни аниқлаб, қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Қашқадарё вилояти Миришкор туманида яшовчи 1999 йилда туғилган университет талабаси  Қ.Х. эканлиги аниқланган.

Қ.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: