Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Касбилик фуқаро онлайн авиачипта сарлавҳаси остида сохта эълонлар жойлаштириб, фирибгарлик қилиб келгани аниқланди

Касбилик фуқаро онлайн авиачипта сарлавҳаси остида сохта эълонлар жойлаштириб, фирибгарлик қилиб келгани аниқланди

03 янв 2023
1 718
МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарёда онлайн авиачипта сарлавҳаси остида сохта эълонлар жойлаштириб, фирибгарлик қилиб келган фуқарога жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар қилди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ё.М. ариза билан мурожаат қилиб, унинг ўғли Россияга мавсумий ишчи бўлиб кетмоқчилиги, аммо Telegram’да номаълум шахс унга онлайн авиачипта олиб беришига ишонтириб, 3,5 миллион сўм пулини банк картасига ўтказиб олганидан сўнг ғойиб бўлганини билдириб, пулларни қайтариб олишда ёрдам ва номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи 1997 йилда туғилган Ш.А. экани аниқланган.

У турли ижтимоий тармоқларда онлайн авиачипта сарлавҳаси остида сохта эълонлар жойлаштириб, фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг пулларини ўзлаштиргани маълум бўлган.

Ш.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: